Жаҳон | 12:30 / 31.07.2023
8535
2 дақиқада ўқилади

Daily Express: Британия Қримдаги амалиётлар олдидан украиналик ҳарбийларни тайёрлаяпти

Аннексия қилинган Қримдаги операцияларда иштирок этиш учун 2000 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар Буюк Британияда тайёргарликдан ўтади, деб ёзади Британиянинг Daily Express нашри ўз исмини ошкор этмаган суҳбатдошларига таяниб. 

Фото: Getty Images

Уларнинг таъкидлашича, машғулотлар Девон графлигидаги полигонда ўтказилади. 

Газета маълумотларига кўра, операция 25 декабрда нишонланадиган католикларнинг Рождество байрами олдидан бошланади. 

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов бир кун аввал Украина қўшинлари «тез орада» Қримга киришини айтган эди. 

Будановнинг ишонч билдиришича, Украина қўшинлари Россия томонидан аннексия қилинган Қримни тез орада озод қила олади. Бу ҳақда у ТСН телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Шу билан бирга, у Украина томонидан яриморолнинг эҳтимолий «озод этилиши»нинг аниқ саналарини айтмади. 

Айни вақтда, у Беларусда «Вагнер» жангчиларидан ҳеч қандай таҳдид йўқлигини, Россия қўшинларининг миқдорий ўсиши кузатилмаганини таъкидлади. 

«Улар қанча бўлган бўлса, ҳозир ҳам шунча. Лекин сафарбарлик улар кўрган йўқотишларни доимий равишда тўлдиришга имкон беряпти», деб таъкидлади Бош разведка бошқармаси бошлиғи.

Мавзуга оид