Жаҳон | 10:44 / 02.08.2023
4726
1 дақиқада ўқилади

АҚШ: «Вагнер» томонидан Полшага қандайдир таҳдид ҳақида маълумот йўқ

АҚШда Беларусда жойлашган «Вагнер» ХҲК кучлари томонидан Полша ёки бошқа НАТО иттифоқчиларига таҳдид ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу ҳақда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби брифингда маълум қилди. 

Фото: НСН

Унинг қўшимча қилишича, Вашингтон вазиятни диққат билан кузатиб боради.

Полша ва Литва Беларусда жойлашган «Вагнер» ХҲК ёлланма аскарлари провокацияларидан ташвишга тушиб, қўшни давлат билан чегараларини ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналистларга Литва ички ишлар вазири ўринбосари Арнолдас Абрамавичус маълум қилди. 

Абрамавичус Беларус билан чегарада провокациялар содир бўлиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. 

«Беларускi Гаюн» мониторинг лойиҳаси маълумотларига кўра, Россиянинг «Вагнер» ХҲК жангчиларининг 80 дан ортиқ автомашинадан иборат 13-карвони Беларусга кириб келган. 

Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусда жойлашган «Вагнер» ХҲК «ёлланма аскарлари», унинг сўзларига кўра, «Варшавага экскурсияга боришни» хоҳлаётгани сабабли вазиятни «қийинлаштиришни бошлади». Лукашенко бу ҳақда 23 июль куни Санкт-Петербургда Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда гапирди.

Мавзуга оид