Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
Файзулла Юсупов Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Туманнинг олдинги ҳокими Нодир Эркаев июл ойида президент видоеселекторида ишдан олинганди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
4 август куни халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Файзулла Юсуповни Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Ф.Юсупов 1976 йил Қамаши туманида туғилган. У 1999 йил Тошкент молия институтини, 2006 йил Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тугатган.
Тайинловга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Чироқчи туманига 2022 йил апрелидан буён Нодир Эркаев раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисод масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2023 йил июл ойида президент раислигидаги йиғилишда ўндан ортиқ туман ва шаҳар ҳокимлари қаторида ишдан олинганди.
- 3 август куни Миришкор туманига ҳам янги ҳоким тасдиқланганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Файзулла Ғуломов июл ойидаги йиғилишда ишдан кетган Шерали Санаев ўрнини эгаллаганди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24 / 06.05.2025