Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аудиторлик ташкилотини реестрга киритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Аудиторлик ташкилотини аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Фото: Depositphotos
Регламентга кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ваколатли орган)га юборилади.
Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида аудиторлик ташкилотини реестрга киритади ёки уни рад этади.
Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:
ариза берувчи томонидан тегишли камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса;
аудиторлик ташкилоти “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаса.
Давлат хизмати кўрсатилганлик учун тўлов ундирилмайди.
Мавзуга оид
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
11:54 / 16.02.2026
Озиқ-овқат хавфсизлиги назорати янгиланади: операторлар реестри юритилади
09:31 / 19.09.2025
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри шакллантирилади
11:45 / 20.02.2025