21 сентябр куни Душанбе шаҳрида «Тожикистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» транспорт йўлаги бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳнинг биринчи маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бошчилигида ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази мутахассислари иштирок этди.
ИҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11-йиғилишида қабул қилинган Анқара декларациясига кўра, «Тожикистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича лойиҳа дастурини ишлаб чиқишга келишилган эди.
Йиғилишда юк ташишларни кўпайтириш ва савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, хусусан денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун халқаро транзитни ривожлантириш ва рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.














