Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 20 январда Сенатнинг биринчи ялпи мажлисидаги нутқида туман ҳокимлигига номзод аёлларни қидираётгани ҳақида гапирганди.

Кўп ўтмай, аниқроғи феврал ва март ойларида Ўзбекистондаги қатор ҳудудларда аёл ҳокимлар пайдо бўла бошлади. 

— Дилфуза Уралова

Хусусан, 18 февралда Дилфуза Уралова Сирдарёнинг Боёвут туманига ҳоким бўлди. У ҳокимликкача мактабда ўқитувчи, директор ўринбосари, директор, туман ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб борганди.

— Наргиза Неъматова

29 февралда Бухоронинг Олот туманига асл касби врач-терапевт бўлган Наргиза Неъматова тайинланди. Неъматова ҳоким бўлгунича Олот тумани марказий касалхонаси кардиолог врачи, туман марказий касалхонаси туғуруққа тайёрлаш бўлими мудири, терапевт врачи, бош врачи лавозимларида ишлаган. 2004 йилдан эса Олот тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

4 март куни республикадаги 3 та вилоят туманларида аёл ҳокимлар иш бошлади.

— Гавҳар Алимова

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб, меҳнат фаолиятини мактаб йўриқчилигидан бошлаган Гавҳар Алимова тайинланди