Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдан Тошкентга яна бир йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади
Поезд «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида йўловчи ташийди.
2023 йил 10 декабр кунидан бошлаб «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналишида янги йўловчи поезд ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу пайтгача «Тошкент – Термиз – Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезди қатнови бўлган.
Бу поезд «Тошкент-Термиз-Тошкент» йўналишида қатновларни амалга оширишда давом этади. 10 декабрдан бошлаб «Тошкент-Сариосиё-Тошкент» йўналишида алоҳида қатнов бошланади.
Йўналишлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 82-сонли «Тошкент — Сариосиё» йўналиши:
Тошкент 21:40 — Сариосиё 12:08
- 81-сонли «Сариосиё — Тошкент» йўналиши:
Сариосиё 19:13 — Тошкент 11:47
- 80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши:
Тошкент 19:50 — Термиз 9:40
- 79-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши
Термиз 17:43 — Тошкент 8:53
«Ҳозирги кунда «Тошкент – Термиз – Сариосиё» йўналишида ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезди мавжуд бўлиб, у ажралмас таркиб билан ҳаракатланади. Ушбу поезднинг иккита йўналишда алоҳида қатновларини ташкил этиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Шу мақсадда йўловчи ташишлар сонини икки баробарга оширишга қаратилган «Тошкент – Сариосиё – Тошкент» йўналишида алоҳида йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
10:40 / 14.07.2026
Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин
09:40 / 13.07.2026