Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навбат Хоразмга: қурол, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар топилди, 3 киши қамоққа олинди
Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ўтказган тезкор-профилактик тадбирларда тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ушланган.
Фото: Хоразм вилоят ИИБ
Хоразм вилоятида ҳам ички ишлар органлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбирлар давомида вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланиб, гумондорларнинг яшаш уйларида тинтувлар ўтказилган. Жараёнда 4 кг 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик моддалари, 97 дона психотроп моддалар, 1 та пневматик қурол, 2 та совуқ қурол (бита ва кастет) ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
“Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИБ хабарида.
Қўшимча қилинишича, тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ушланган.
Олдинроқ Наманганда тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 35 нафар шахс ушланганди.
Мавзуга оид
12:08 / 10.11.2025
ЕИ ва Лотин Америкаси биргаликда жиноятчиликка қарши курашади
09:17 / 08.11.2025
Минг доллар эвазига “экспертиза” ваъдаси: инспектор қўлга олинди
16:39 / 04.10.2025
Хоразмда авиаёқилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Лойиҳа қиймати 5,9 млрд доллар
22:39 / 19.09.2025