Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Сурхондарёда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, оғирлиги 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.
Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ХIХ аср охирига оид олтин тангани сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбирда фуқаролар Ж.А. ва А.Ж. ХIХ аср охирига оид олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, вазни 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026