Жаҳон | 16:18 / 16.01.2024
14308
5 дақиқада ўқилади

Давосга борган Зеленский ва музлаган фронт. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 691-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҚК бош қўмондони Валерий Залужний украин ҳарбийлари Азов денгизи устида Россиянинг А-50 ва Ил-22 самолётларини уриб туширганини маълум қилди. Россия томони бу маълумот юзасидан изоҳ бермаган.
  • РФ ҳукумат комиссияси армия тўғрисидаги «фейк» учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ҳужжат ҳозирча Давлат думасига киритилмаган.
  • РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 2022 йил февралидан буён Россияда армия тўғрисидаги «фейк» бўйича 273 та жиноий иш очилганини маълум қилди. Шундан 90 таси — 2023 йилда.
  • Германиядаги Bild таблоиди Россия ва НАТО давлатлари ўртасидаги урушнинг эҳтимолий сценарийси ҳақида ёзди. РФда бу материал «ҳазил» деб баҳоланди, нашрнинг ўзи — «ахборот чиқиндихонаси» деб аталди. НАТОдагилар Bild томонидан нашр этилган сценарий аслида махфий разведка таҳлили эмас, балки машғулот режаси сифатида ишлаб чиқилганини билдирди.
  • Финландиядаги Yle телеканалига кўра, 20 дан ортиқ фин компаниялари Россияга ҳарбий мақсадли маҳсулотларни экспорт қилмоқда. Журналистлар боғланган бир неча компания ходимлари санкцияларни бузаётгани ва Россия ҳарбий кучларини қўллаб-қувватлаётганини рад этишган. Улар ўз мижозларининг Россия ҳарбий саноати ва разведка хизматлари билан алоқалари ҳақида билмаслигини айтишган.
  • Швейцария ва Украина жаҳон мамлакатлари етакчилари даражасидаги глобал саммит ўтказиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унга Россия таклиф этилмаган, саммит қачон ўтказилиши — ҳозирча номаълум.

Володимир Зеленский Бернда швейцариялик сиёсатчилар билан

Швейцариянинг Давос шаҳрида 16 январ куни бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми арафасида Украина президенти Володимир Зеленский Бернда Швейцария президенти Виола Амерд, мамлакат Миллий кенгаши раиси Эрик Нуссбаумер, Швейцария Кантонлар кенгаши раиси Эва Ҳерцог ҳамда парламентдаги партиялар ва фракциялар етакчилари билан учрашди. Улар фронтдаги вазият ва Украина таклиф қилаётган «тинчлик формуласи»ни муҳокама этишган.

Учрашув якунларига кўра, Швейцария ва Украина давлат раҳбарлари даражасидаги глобал тинчлик саммитига тайёргарликни бошлашга келишиб олишган.

«Украина ташаббуслари аста-секин глобал ташаббусларга айланиб бормоқда. Мен бу борада ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдираман», — деган Зеленский швейцариялик сиёсатчилар билан учрашувдан кейин берган кечки видеомурожаатида.

Иқтисодий форум доирасида Зеленский Украинанинг Евроатлантика интеграцияси, ғарб мамлакатлари билан мудофаа ва иқтисодий хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик қилиш, шунингдек Россияга олиб кетилган украин болаларини қайтариш, Россияга қарши санкциялар, Россиянинг Европадаги активларини музлатиш ҳамда украин заминини миналардан тозалаш масалаларини муҳокамага киритишни режалаштирган. Унинг Давосдаги чиқиши 16 январ куни бўлиб ўтади.

Володимир Зеленский Бернда Швейцария президенти Виола Амерд ва бошқа маҳаллий сиёсатчилар билан учрашди
Alessandro della Valle / EPA / Scanpix / LETA

Креминна яқинидаги позицияларда турган украин ҳарбийлари 

Украина ҚК жангчилари Креминна шаҳри яқинидаги жанглар давом этаётган Серебрянск ўрмонидаги позицияларда навбатчиликдан кейин дам олмоқда. Бу йил январида ушбу ҳудудда ҳарорат -15°C даражага тушиб кетди
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Креминна яқинида музлаган окопда артиллерия зарбаларидан беркинаётган украиналик жангчи
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Серебрянск ўрмонида украинларнинг окоплари
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Окопда ухлаётган украин жангчилари
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Олов атрофида исинаётган украин ҳарбийлари
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Бахмут атрофидаги украинларнинг разведка дронлари 

Украин ҳарбийлари Бахмут атрофидаги фронт чизиғида разведка дронини парвозга тайёрламоқда, айни вақтда бу ҳудудда Россия қўшини ҳужумга ўтган.
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press
Бахмут атрофида ҳавога кўтарилган украин дрони
Ignacio Marin / Anadolu / ddp / Vida Press

Мавзуга оид