Хизмат кийимида маст ҳолда юрган ИИБ ходими ишдан ҳайдалди
Тармоқлардаги тасвирда уст-боши лой ҳолда кўриниш берган ходим Қўшработ тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган. У тизимга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган эди.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлар содир қилган ходим ишдан бўшатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, катта сержант З.С. ички ишлар органлари сафига 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган ва Қўшработ тумани ИИБда профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган.
Ходим хизмат кийимида спиртли ичимлик истеъмол қилгани ҳамда ички ишлар органлари ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари учун ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.
“Ҳозирда, ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода катта сержант З.С. қаттиқ маст ҳолда бўлгани, унинг хизмат кийими бошдан оёқ лойга ботгани кўринади.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
11:36 / 04.11.2024