Ўзбекистон | 07:59 / 10.02.2024
11934
1 дақиқада ўқилади

Бухорода содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди

Жондор туманида Isuzu йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Lacetti билан тўқнашиб кетди.

Жондор туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Туман ҳокими ЙТҲнинг оқибатларини бартараф этиш ва шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисида фармойиш чиқарди.

Ҳужжатда келтирилишича, ЙТҲ 2024 йилнинг 22 январ куни соат 17:48да содир бўлган. “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомагистрал йўлининг Жондор тумани ҳудудидан ўтган 299-километрида Isuzu транспорт воситаси қарама-қарши йўналишда келаётган Lacetti билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Олдинроқ Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этганди.  

Мавзуга оид