Жаҳон молия бозори навбатдаги қайноқ ҳафтани муваффақиятли якунлади. Муҳим ҳодисалардан бири, АҚШ иқтисодиётининг 2023 йилнинг IV чорак Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичининг эълон қилингани бўлди. Қўшма Штатлар иқтисодиёти сўнгги чоракда бозорнинг 3,3 фоиз прогнозига нисбатан 3,2 фоиз ўсишга муваффақ бўлди. Бу ўз навбатида доллар индексига бироз салбий таъсир этди. Макрокўрсаткичлар эълонидан сўнг, аксарият молиявий бозорлар тепага қараб ҳаракатлана бошлади.
Jahon Insights канали экспертлари 26 февралдан 1 мартгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
S&P500 – 5137,07 (ҳафта бошидан +0,95 фоиз, йил бошидан +7,7 фоиз);
NASDAQ – 18302,91(ҳафта бошидан +2,04 фоиз, йил бошидан +8,78 фоиз);
DJI – 39087,39 (ҳафта бошидан -0,11фоиз, йил бошидан +3,71
фоиз).
АҚШ фонд индекслари сўнгги ҳафта ҳам ҳайратланарли ўсиш суръатини давом эттирди. Хусусан, 500 та энг йирик компаниялардан таркиб топган S&P500 индекси 49 пунктга ўсиб, ҳафта мобайнида 5100 пунктлик психологик даражани енгиб ўтди ва тарихий максимумини янгилади. NASDAQ 366 пункт ўсиб, у ҳам психологик даража 18000 пунктни бузиб ўтди. Dow Jones индекси эса 45 пунктга қисқарган бўлса-да, у ҳам 39000 пунктлик психологик даражасини енгишга муваффақ бўлди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
· Олтин – 2082,65 доллар (ҳафта бошидан +2,32 фоиз, йил бошидан +0,97 фоиз);
· Кумуш – 33,145 доллар (ҳафта бошидан +0,96 фоиз, йил бошидан -2,47 фоиз);
· Алюминий – 2229,6 доллар (ҳафта бошидан +2,46 фоиз, йил бошидан -6,37 фоиз);
· Мис – 3,86 доллар (ҳафта бошидан -0,68 фоиз, йил бошидан -0,96 фоиз).
P.S: юқорида қимматбаҳо металларнинг 1 унцияси нархи кўрсатилган.
Аксарият қимматбаҳо металлар ҳафта давомида ўсиш суръатини тақдим этди. Алюминий, олтин ва кумуш мос равишда 53,5 доллар, 47,22 доллар ва 0,22 долларга ўсди, мис эса ўз қийматини 0,03 долларга йўқотди.
Нефт
· WTI – 79,75 доллар (ҳафта бошидан +4,19 фоиз, йил бошидан +11,86 фоиз);









