Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида яланғоч ҳолда юрган фуқарога чора кўрилган. Бу ҳақда шаҳар ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 10 мартга ўтар кечаси тахминан соат 02:00 ларда 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.
Ушбу шахсга нисбатан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан МЖтКнинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланган.
















