Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзэнергоинспекция» кўрсатмаларини бажармаган 500 дан ортиқ масъулга маъмурий иш расмийлаштирилди
“Ўзэнергоинспекция” мажбурий кўрсатмаларини ўз вақтида бажармаган 500 дан зиёд масъулларга маъмурий иш расмийлаштирилган.
Фото: Ўзэнергоинспекция
Жорий йилнинг шу вақтига қадар “Ўзэнергоинспекция” томонидан берилган мажбурий кўрсатмаларни ўз вақтида бажармаганлиги учун тегишли ташкилот масъулларига (аҳолидан ташқари) нисбатан 508 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Хусусан, ушбу маъмурий ишларнинг 495 таси электр энергияси, 13 таси эса табиий газдан фойдаланишдаги қонун-қоидаларга риоя этмаслик ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани натижасида расмийлаштирилган. “Ўзэнергоинспекция” кўрсатмаларини бажармаганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМ 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Мавзуга оид
08:40 / 29.11.2025
Энергетика соҳасида юқори лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди
12:03 / 23.10.2025
Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди
11:05 / 04.09.2025
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
12:28 / 27.08.2025