Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 4 март куни соат 07:30 ларда М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Деҳқонобод тумани Гумбулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи 43 ёшли ҳайдовчи Нексия-1 машинасини бошқариб бориб, рўпарадан ҳаракатланиб келаётган, Термиз шаҳарида яшовчи 41 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Нексия-3 билан тўқнашган.

Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Нексия-1 ҳайдовчиси вафот этган.

П.С. Одам ўлими билан боғлиқ мазкур ЙТҲ Қашқадарёда содир бўлганига қарамасдан бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳеч қаерда маълумот бермаган.