Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХХ: Ҳайдовчиларга 26-27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия қилинади
Кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар сабаб пойтахтнинг баъзи кўчаларида Икки кун давомида транспортлар ҳаракати чекланади.

Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳрида 26—27 май кунлари айрим кўчаларда транспортлар ҳаракатига вақтинча чекловлар киритилади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, пойтахтда икки кун давомида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
“Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз”, — дейилади ЙҲХХ хабарида.
Шунингдек, маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишлари сўралган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский Россия билан янги музокаралар санасини айтди
Жаҳон | 00:39
-
Олмазорда водород пероксидининг тарқалиши, ОТМ қабул квоталарининг тасдиқланиши, Тошкентдаги кўчатхоналар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:55 / 21.07.2025
-
Президент энергия таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берди
Ўзбекистон | 23:35 / 21.07.2025
-
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.
Жаҳон | 23:30 / 21.07.2025
Мавзуга оид

09:05 / 20.07.2025
“Дарахтлар банки”, Чорвоқ бўйича ваъдалар ва IMEI машмашалари — ҳафта дайжести

20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?

12:55 / 18.07.2025
Путин Россияда хорижий дастурий таъминотни қисқартириш йўлини топишни буюрди

09:04 / 18.07.2025