Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Авлиёота кўчаси 124-уй олдида қурилиш ишлари давомида ҳудуддаги тупроқларни олиб чиқиш вақтида экскаватор ҳайдовчиси Б.Б.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида бир туп заранг дарахтига шикаст етказилган.
Шикастланган дарахт авария ҳолатига келиб қолган ва ҳайдовчи дарахтни қўпорган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Б.Б.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 28 миллион 390 минг сўм жарима қўлланди.

















