Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон жанубида кўчкилар қурбонлари сони 100 кишидан ошди
Кечаси тоғли қишлоқларда кўчкилар содир бўлди. Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги тўсилиб қолган. Ҳарбийлар қутқарувчиларга ёрдам бериш учун етиб келди. Табиий офатдан сайёҳлар ҳам жабр кўрди.
Фото: CK Thanseer/REUTERS
Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кўчки қурбонлари сони 106 кишига етди. 30 июл, сешанба куни маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, яна 100 га яқин киши бедарак йўқолган. Уларга кўра, қутқарилган 120 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилган.
Ваянад округи сўнгги кунларда кучли ёмғирлардан азият чекди. 29 июлга ўтар кечаси тоғ ёнбағирлари бўйидаги қишлоқларда маҳаллий аҳоли ухлаб ётган пайтда кўчкилар содир бўлди. Ер массалари машиналарни ағдариб, дарахтларни йиқитиб ташлади, йўллар ва кўприкларни бузди. Баъзи аҳоли пунктлари тўсилиб қолган. Тоғли чой, қаҳва ва кардамон плантацияларида ишлайдиган мавсумий ишчилар ҳам блокадага тушди.
Ҳиндистон бош вазири Моди товон пули ваъда қилмоқда
Давом этаётган жала қутқарув ишларини мураккаблаштирмоқда. Армия, жумладан, ҳарбий-денгиз кучлари ёрдамга чақирилган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қурбонларнинг оилаларига 200 минг рупий (тахминан 2200 евро) товон пули, шунингдек, ҳар бир жароҳатланган учун 50 минг рупий (тахминан 550 евро) тўлашни ваъда қилди.
Жанубий Керала штати сайёҳлар орасида машҳур. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, табиий офат оқибатида 250 нафар дам олувчи дам олиш масканларидан бирида қолиб кетган.
Мавзуга оид
15:33 / 05.02.2026
Ҳиндистонда болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича чақириқлар кучаймоқда
15:26 / 04.02.2026
Кремл: Ҳиндистон Россия нефтини харид қилишдан воз кечгани ҳақида хабар бермади
12:04 / 03.02.2026
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
22:57 / 02.02.2026