Жаҳон | 11:27 / 02.08.2024
2391
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон жанубидаги кўчкилар қурбонлари сони 256 кишига етди

Расмийларнинг таъкидлашича, Керала тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бирига дуч келмоқда.

Фото: AP

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кўчкилар қурбонлари сони 256 кишига етди, камида 200 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда India Today.

Керала Соғлиқни сақлаш вазири Вина Жоржнинг таъкидлашича, кўчкилар ортидан бедарак йўқолган 220 дан ортиқ одамни қидириш доимий равишда давом этмоқда.

Қидирув-қутқарув ишларига 1100 дан ортиқ киши жалб этилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, Керала тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бирига дуч келмоқда.

Табиий офат ҳудудида кўприк қулаши ортидан Ҳиндистон армияси вақтинчалик кўприк қурилишини бошлади. Штатда 1500 аскар жойлашган.

Штатда табиий офатдан жабр кўрган 8300 дан ортиқ киши 82 лагерга эвакуация қилинган ва ҳукумат бу лагерларга озиқ-овқат ва ёрдам материаллари етказиб берган.

30 июл куни кучли ёмғирлар натижасида Керала штатида кўчкилар содир бўлиб, инфратузилма ва йўлларга жиддий зарар етказган. Жабрланган Чооралмала қишлоғида 200 та уй вайрон бўлган.

Мавзуга оид