"ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио хоним билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Қўшма лойиҳалар сони ва кўлами кенгаймоқда. Дарҳақиқат, ўғил-қизларимиз учун қулай шарт-шароит яратиш мамлакатимиз равнақи ва барқарор ривожланишига қўйилган энг муҳим инвестициядир. Ташқи ишлар вазирлиги ЮНИCЕФнинг Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда болаларимиз учун яхши келажак яратиш йўлида мамлакатимиздаги фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этади".
Никарагуа фуқароси Реҳина Мария Кастижио ушбу лавозимга тайинланишдан аввал ЮНИСEФнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналари раҳбари лавозимларида ишлаган.
У 2020–2023 йилларда ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини бошқарган Мунир Мамедзаде ўрнига тайинланган.















