Тошкент аэропортида 1,5 млрд сўмлик соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Дубайдан келган фуқаро 1,5 млрд сўмлик соатни Тошкентга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлди.
Фуқаро халқаро аэропортда 1 ярим млрд сўмлик тилла соатни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди. Бу ҳақда "Тошкент АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар қилмоқда.
Жорий йилнинг 24 август куни соат 02:40 ларда “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси тегишли тартибда текширилган.
Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 млрд 540 млн 260 минг сўмлик 1 дона сариқ рангли металлдан ясалган, оқ рангли тошлар билан безатилган Patek Philippe Geneve ёзувли қўл соати борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
16:07 / 16.01.2025
Ўзбекистон аэропортлари 2024 йилда 13,5 млндан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди
18:22 / 13.01.2025
Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:42 / 07.01.2025