Германияда Моцартнинг илгари номаълум бўлган асари топилди
Асар Лейпциг кутубхонасида сақланган ва Моцарт асарларининг тўлиқ рўйхатини қайта нашр этишга тайёргарлик пайтида тасодифан топилган. Serenate ex C 21 сентябр, шанба куни Лейпциг опера театрида ижро этилади.

Фото: SCANPIX /Sebastian Willnow/dpa
Германиянинг dpa ахборот агентлиги 19 сентябр куни хабар беришича, бу Волфганг Амадей Моцарт томонидан ўсмирлик чоғида ёзилган Serenate ex C номли 12 дақиқалик асардир. У бошқа ноталар қаторида Лейпциг мусиқа кутубхонасида сақланган ва Моцарт асарларининг хронологик тартибда тўлиқ рўйхати — Кёхел каталоги (Köchelverzeichnis) деб номланган асарни қайта нашр этишга тайёргарлик жараёнида топилган.
Мутахассисларнинг фикрича, пиеса ёш даҳо томонидан 1760-йилларнинг охирларида, 10-13 ёшлар оралиғида ёзилган. Композиция Моцарт асарларига жуда ўхшайди, аммо ҳозиргача унинг муаллифлиги 100 фоиз исботланмаган. Шу билан бирга, Моцартеум халқаро фонди мусиқашуноси Улрих Лайзингер бошқа бастакорларнинг муаллифлигини истисно қилишга тайёр ва гап ёш Моцартнинг «шу пайтгача номаълум ва мутлақо жозибали» иши ҳақида кетаётганини таъкидламоқда.
21 сентябр, шанба куни топилма Лейпциг опера театрида кенг оммага тақдим этилади. Пиеса омма олдида ижро этилади.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

09:10 / 24.02.2025