Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Муҳокама доирасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, меҳнат мигрантларининг малакасини ошириш, уларнинг хорижда хавфсиз ва қонуний бандлигини таъминлаш масалалари хусусида фикр алмашилди.

ХМТнинг Венгриядаги ваколатхонаси раҳбари бу борадаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан, шунингдек, мазкур мамлакатга Ўзбекистондан келган мигрантларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирди. Венгрияда ишлашни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун венгер тилини ўрганиш бўйича курслар ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Томонлар меҳнат мигрантларининг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг хориждаги меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш тўғрисида келишиб олди.