Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида салқин об-ҳаво сақланиб қолади
Ўзбекистон бўйича 14-18 октябр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz
Кеча Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Урал (Россия) ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ва эртага антициклон мамлакат барча ҳудудларига таъсир этади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканинг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлади.
Ҳарорат кечалари +3...+8 даражагача, шимолий ҳудудларда -0...-2 даражагача пасаяди, кундуз кунлари +13...+18 даражадан юқори бўлмайди.
Пайшанба ва жума кунлари антициклон шарққа томон силжийди, бу кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража атрофида бўлиши сақланиб туради, жума кунига бориб кундуз куни +17...+22 даражагача кўтарилади.
16-17 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 14-17 октябрда республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи +15...+17 даражани ташкил этади, эртага кечаси +8...+10 даража бўлади, кундузи 13-15о дан юқори бўлмайди.
16-17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3...+6 даража, кундуз кунлари +13...+16 даража атрофида бўлади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

18:27 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради

10:33 / 18.07.2025
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025
Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

10:21 / 16.07.2025