Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида содир бўлган портлаш юзасидан туман газ таъминоти бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) ва 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Қўшработ тумани Мустақиллик маҳалласида, икки қаватли уйнинг 2-қаватидаги хонадонлардан бирида портлаш содир бўлгани хабар қилинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бунга хонадонда газ тўпланиб қолгани сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси – эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди вафот этган.











