«Буюк Британияда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича илк расмий эксперимент кампанияси доирасида минглаб ишчилар маоши қирқилмаган ҳолда қўшимча дам олиш кунларига эга бўлади», — дейилади хабарда.
Кампаниянинг мақсади — ёзда лейбористлар ҳукуматига эксперимент натижасини тақдим этишдан иборат.
Шу билан бирга айрим компаниялар ишчилар ҳар икки ҳафтада қўшимча дам олиш куни оладиган иш жадвалини ҳам тажрибадан ўтказишга қарор қилган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳукмрон лейбористларни тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этишга кўндириш осон бўлмайди, чунки улар аввал бошидан ҳукуматнинг режасига кирмаган.
Аввалроқ Исландияда тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилганди. Янги тадқиқотга кўра, Исландия ялпи ички маҳсулоти 2023 йилда 5 фоизга ўсган, бу ривожланган иқтисодиёт учун жуда юқори. Таҳлилчилар мамлакат иқтисодий муваффақиятини айнан иш ҳафтасининг қисқариши билан боғламоқда.











