Бу ҳақда хабар берган инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов суддаги маҳкама “мутлақо махфий” тарзда ўтаётганини билдирди.

“Судланувчилар сони кўплиги, қўйилаётган айблов жиддийлиги ва унинг жамоатчилик учун муҳимлигига қарамай, яна мавҳумлик ҳукм сурмоқда”, – дея ёзди Ташанов Facebook'даги саҳифасида.

Прокуратура ва суд органлари ҳозирча бу ҳақда хабар бермади.

Комил Алламжоновга суиқасд

2024 йил 30 сентябргача Ўзбекистон президенти администрациясида Ахборот сиёсати департаментини бошқариб келган Комил Алламжонов 26 октябрга ўтар кечаси Қибрайдаги ўз уйи яқинида ҳужумга учради: у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узилган. Ҳодисада Алламжоновнинг ўзига шикаст етмаган. Шу куни ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эртасига, 27 октябр куни биринчи гумонланувчи ушлангани маълум қилинди. Бош прокуратура 25 ноябр кунги баёнотида қўлга олинганлар сони 7 киши эканини маълум қилди, улардан фақат бир нафарининг шахсини очиқлади: бу – Жанубий Кореядан экстрадиция қилинган Жавлон Юнусов. Баёнотда яна бир гумондор Қозоғистонда қўлга олингани маълум қилинган.

Ноябр ойида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ишдан олинди