Лос-Анжелесда бир ҳафтадан буён ёнғинлар давом этмоқда ва минглаб биноларни йўқ қилмоқда. Ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида бир неча ёнғин ўчоқларида тарқалган оловни тўхтата олмаяпти, кучли шамол ёнғин тарқалишини осонлаштирмоқда. Малибу ва Санта-Моника ўртасидаги шимолроқда жойлашган Пасифик-Палисейдс офатдан энг кўп жабр кўрган. Бу тинч ҳудуд — кўплаб таниқли шахслар яшайдиган жой ҳисобланади. Юлдузлар эвакуация қилишга мажбур бўлган, кўпчилик миллионлаб долларга баҳоланган уйларидан айрилган.

Лос-Анжелесда аллақачон беш мингдан ортиқ уй ёниб кетди. Энг кўпи — Пасифик-Палисейдс ҳудудида
Mario Tama / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
«Палисейдс» номини олган энг катта ёнғин ўчоғи келтирган вайронгарчилик, 2025 йил 9 январ
Mark J. Terrill / AP / Scanpix / LETA
Кўплаб уйлардан фақат каминларнинг қувурлари қолган
David Ryder / Reuters / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ёнган уйлар орасида, 2025 йил 9 январ
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Пасифик-Палисейдс асосан энг бадавлат кишилар учун қурилган уйлардан иборат тинч жой эди. Сэр Энтони Ҳопкинс, Мел Гибсон, Билли Кристал, Пэрис Ҳилтон ва бошқа кўплаб машҳур актёрлар уйларини йўқотган
Daniel Cole / Reuters / Scanpix / LETA
Пасифик-Палисейдсда мўъжиза туфайли омон қолган уй
Daniel Cole / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар уйлар харобаларини текшириб чиқмоқда, 2025 йил 10 январ. Расман 10 киши жасади топилган, аммо, расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини тан олишган