2025 йилнинг 3 феврал куни жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ собиқ бошқарув раиси Анвар Жўраев ва яна 20 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судга жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди судяси Умидбек Мусаев масул этиб белгиланган. Бу ҳақда суд ҳукми билан танишган «Газета.uz» хабар берди.

Суд очиқ тарзда ўтди, бироқ жараёнда ҳолатни тасвирга олиш, диктофондан фойдаланиш тақиқланган, ОАВ вакилларига фақат қоғоз ва ручкадан фойдаланишга рухсат берилган эди.

Судда айбланувчиларнинг жиноятлари акс этган 24 та эпизод мавжуд.

Суд ҳукми билан 2024 йилгача пойтахт Транспорт бошқармаси бошлиғи ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган Анвар Жўраев 3 йил «Тошшаҳартрансхизмат» тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик бор лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Унга қўйилган айбловлар:

  • Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);
  • 184-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш);
  • 184 прим 1-моддаси 2-қисми (жуда кўп миқдорда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш);
  • 205-моддаси 2-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш);
  • 209-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран мансаб сохтакорлиги);
  • 227-моддаси 1-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш);
  • 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш).

Анвар Жўраев судда берган кўрсатмасида унга қўйилган айбловларга умуман иқрор бўлмаган, талон-торож қилинган эҳтиёт қисмлари ҳолатларидан терговда хабар топганини айтиб ўтган.

Абдужамил Азизов: «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов ҳам 3 йил «Тошшаҳартрансхизмат» тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Унга қўйилган айбловлар:

  • 167-модда 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш);