Дума россияликларни чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлик учун 7 йилгача қамашга рухсат берди
Россия Давлат думаси депутатлари армияни «обрўсизлантириш», Россияга қарши санкцияларга чақириқлар ва ҳукуматга маъқул бўлмаган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик учун жазони кучайтирувчи қонунлар пакетини қабул қилди.

Фото: РФ Давлат думаси
Шунингдек, Давлат Думаси Россияни тарк этган шахсларни 20 турдаги жиноятлар бўйича сиртдан суд қилишга рухсат берди ва «чет эл агенти» сифатида тан олиш мезонларини кенгайтирди. Қонунлар пакети «мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш» мақсадида қабул қилингани маълум қилинди.
Хусусан, армияни «обрўсизлантириш» (ЖК 280.3-моддаси) ва Россия иштирок этмайдиган халқаро ташкилотларга «манфаатдорлик ёки пулли шартнома асосида» кўмак бериш (284.3-модда) 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар фуқаро шундай манфаатли ният билан санкцияларга чақирган бўлса (284.2-модда), унга 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Барча ҳолатларда мулкни мусодара қилиш ҳам кўзда тутилган. Муҳим ўзгаришлардан бири — армияни «обрўсизлантириш» ва санкцияларга чақириқлар учун жиноят иши қўзғатиш учун эндиликда маъмурий жазони кутмасдан тўғридан тўғри жиноий иш очиш мумкин бўлади.
Иккинчи қонун лойиҳаси Россияни тарк этган фуқароларни «дискредитация», ҳарбий «фейклар» тарқатиш, «нацизмни оқлаш», «ҳарбий дафн жойлари ва ёдгорликларга шикаст етказиш» моддалари бўйича сиртдан суд қилиш имконини беради. Шунингдек, терроризм, экстремизм, сепаратизм, оммавий тартибсизликка чақириш, тажовузкор уруш бошлаш, Россия ҳудудий яхлитлигига таҳдид, санкциялар, «хорижий агент» мажбуриятларидан бўйин товлаш, «нохуш ташкилотлар» фаолиятида иштирок этиш ёки уни молиялаштириш ҳолатлари ҳам бу тартибга киради.
Учинчи қонун лойиҳаси «чет эл агентлари» реестрига киритиш учун асослар рўйхатини кенгайтиради. Ваколатли органлар бу мақомни халқаро ташкилотлар ёки чет давлат органларининг Россия хавфсизлигига қарши йўналтирилган қарорларини бажаришда иштирок этган шахсларга беришлари мумкин.
Масалан, бу орқали Халқаро жиноий суд (Ҳаага) томонидан Украина болаларини зўравонлик билан депортация қилгани учун президент Владимир Путинни ҳибсга олиш ордерини амалга оширишга уринаётган шахслар ҳам қамраб олинади. Шунингдек, мамлакат хавфсизлигига қарши фойдаланилиши мумкин бўлган ҳарбий ёки ҳарбий-техник характердаги маълумотларни йиғишга фуқароларни жалб этганлар ҳам «чет эл агенти» деб топилади. Бундай фаолиятни молиялаштириш ҳам алоҳида асос сифатида белгиланган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тупроқ ва экинларни «ёритувчи» бактериялар яратилди
Фан-техника | 11:53
-
«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
Спорт | 11:37
-
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди
Жамият | 11:29
-
Рубио: Музокаралардан воз кечиш ёки кечмаслигимизни тез орада ҳал қиламиз
Жаҳон | 11:26
Мавзуга оид

11:26
Рубио: Музокаралардан воз кечиш ёки кечмаслигимизни тез орада ҳал қиламиз

08:09
КХДР ўз қўшинларининг Россия-Украина урушида қатнашганини тасдиқлади

21:23 / 27.04.2025
АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Россия—Украина уруши бўйича музокаралар учун «ниҳоятда муҳим» бўлишини айтди

11:31 / 26.04.2025