Ўзэнергоинспекция Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Унда, Шайхонтоҳур туманида «О.О.Т.» МЧЖ бошқарув сервис компаниясига қарашли кўп қаватли уйларнинг электр қурилмалари электр ҳисоблагичдан ташқари уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 663 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.















