Манбаларга кўра, Apple кўп йиллар давомида “Pro” серияси учун асосий бўлиб келган Space Black ва Graphite рангларидан бутунлай воз кечмоқчи. Агар бу маълумот тасдиқланса, iPhone 18 Pro тарихдаги биринчи қора рангсиз флагман iPhone бўлади.

Янги ранглар компания тарихи билан ҳам боғлиқ: кофе ранг iPhone XS’даги олтин-қум тусининг давоми ҳисобланади. Тўқ қизил эса Apple’нинг хайрия йўналишидаги (Product) RED сериясини эсга солади.

Расмий маълумотлар ҳали эълон қилинмаган, бироқ инсайдерлар фикрича, янги рангдаги iPhone 18 Pro модели 2025 йил кузида тақдим этилиши мумкин.