“Дунё” АА маълумотига кўра, Италия пойтахтида бўлиб ўтган музокараларда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва ТИВ вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) вице-президенти Доналд Браун билан икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини батафсил кўриб чиқди.

Томонлар аграр тармоққа тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш, қишлоқ ҳудудларида барқарор ривожланишни таъминлаш, шу жумладан ирригация, инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги қиймат занжирларини қўллаб-қувватлашга доир инновацион лойиҳаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратди.

Учрашув якунида иштирокчилар Ўзбекистон–IFAD шериклигини янада мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади.