Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Самарқанд пулли йўли қурилиш ишлари 2026 йилда бошланади
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг маълум қилишича, Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўлини қуриш бўйича ДХШ лойиҳаси ғолиби «деярли» аниқ, бироқ у билан ҳали шартнома имзоланмаган.
Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича лойиҳа якуний босқичда. Бу ҳақда 19 ноябр куни давлат-хусусий шериклик бўйича учинчи давра суҳбати доирасида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Spot’га маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, ДХШ лойиҳаси ғолиби «деярли» аниқланган, бироқ у билан ҳали шартнома имзоланмаган. Ўз навбатида Чориев тендерда ғолиб чиққан компания номини очиқламаган.
«Лойиҳа якуний босқичда. Биз қурилишни 2026 йил бошига режалаштирмоқдамиз», — деди транспорт вазири ўринбосари.
Аввалроқ, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026−2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида ҳам 2026 йилда Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишларида пулли автомобил йўлларини қуриш лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилганди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026