Ноябр ойининг сўнги иш ҳафтасида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат кундузи +13…+18 даража атрофида бўлади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида бориб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда 2–3 даражага пасаяди.

Кечаси ва эртаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0…+5, шимолда –1…–3 даражагача бўлади. Шарқдан бироз майин шамол эсиб туради.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+5 даража, кундузи +15…+18 даража бўлади.