Ўзбекистон | 11:51 / 05.01.2026
19501
2 дақиқада ўқилади

Январнинг иккинчи ўн кунлигида илиқ ҳаво

Январ ойида ҳарорат кўп йиллик иқлимий меъёрдан юқори бўлиши ойдинлашяпти. Айниқса 10-13 январ кунлари ҳудудларда баҳорий ҳарорат ҳукм суриши прогноз қилинмоқда. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Келаётган дам олиш кунлари воҳа томонларда ҳаво ҳарорати максимумлари +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат муҳити воҳа адирларининг яшилликка бурканиши, ҳатто айрим ҳудудлар ҳолиси адирларда баҳор элчиси – бойчечак очилишига гувоҳ бўлиши мумкин.

Умуман олганда жорий январ ойи республика бўйлаб, шимол ҳудудларини ҳисобга олмаганда, илиқ ўтиши ойдинлашмоқда.

Иқлим ўзгариши сўнгги йилларда бизга илиқ қишларни тақдим этмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалигига таъсир этяпти. Юқори ҳароратли кунларнинг кўпайиши уйқуга кетган дов-дарахтларда эрта вегетациянинг юз беришига, кейинчалик кичик совуқ таъсирида ҳосилдорликка жиддий таъсир этиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Тинч океани марказида сув ҳарорати билан боғлиқ вазият баҳорда яна давомли Ла-Ниньо ҳодисаси бўлишига ишора бермоқда. Демак, феврал-май ойига қадар минтақада ёғингарчилик билан боғлиқ вазият бироз салбий ўтиши мумкинлигини прогноз қилса бўлади.

Тайёрлаган:  Шокир Шарипов

Мавзуга оид