Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, элчихона ҳамда Миграция ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентликлари ҳамкорлигида онаси вафотидан сўнг ота-она қарамоғисиз қолган ва Туркияда болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси юртга қайтарилди.
Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, элчихона ҳамда Миграция ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентликлари ҳамкорлигида онаси вафотидан сўнг ота-она қарамоғисиз қолиб кетган ва Туркиядаги болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркиядаги ватандош маҳаллий шифохоналардан бирида фарзандли бўлган, бироқ кўп ўтмай касаллик туфайли вафот этган. Шундан сўнг чақалоқ бир неча йил давомида суриялик ва ўзбекистонлик аёллар томонидан парвариш қилинган.
Бир муддатдан кейин ота-она қармоғисиз қолган бола холасига топширилган. Аммо боланинг туғилганлик бўйича ҳеч қандай ҳужжати бўлмагани сабабли у давлат томонидан мажбурий равишда Истанбул шаҳридаги болалар уйига жойлаштирилган.
Холанинг болани васий сифатида ўз қармоғига олиш талаби ҳужжатлар йўқлиги сабаб болалар уйи маъмурияти томонидан рад этилган. Кейинчалик Бош консулхона ва Элчихона томонидан тегишли идоралар билан олиб борилган музокаралар ҳамда адвокатлар жалб этилган ҳолда Туркия суди болани холаси қармоғига ўтказиш бўйича қарор чиқарган.
Муаммоли масалалар ҳал этилгандан сўнг, юртдошларимиз учун “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, улар Ўзбекистонга қайтарилган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари боланинг яшаши, таълим-тарбияси ва манфаатлари қонунчилик доирасида белгиланган тартибда таъминланишини маълум қилди.
Мавзуга оид
22:47 / 21.12.2025
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
09:52 / 21.11.2025
Истанбул порти россиялик сайёҳлар бўлган кемага тўхташга рухсат бермади
11:27 / 07.11.2025