Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида боғча болаларининг оммавий заҳарланишига оид иш судга оширилди: 11 киши айбланмоқда
Бўка, Пискент, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ, Бекобод туманлари,Нурафшон ва Олмалиқ шаҳридаги давлат боғчаларида қарийб 2 мингга яқин бола овқатдан заҳарланган. Терговга тортилганларнинг 10 нафари қамоққа олинган, 1 нафари уй қамоғида.
Фото: Kun.uz
Ўтган йил сентябр ойида Тошкент вилоятининг айрим туманларидаги аутсорсинг асосида овқатлантириладиган давлат боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши кузатилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов бошланганди.
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, тергов ишлари якунланиб, иш айблов ҳулосаси билан судга оширилган. Буни Бош прокурорнинг матбуот котиби ҳам тасдиқлади.
Манбага кўра, тергов ҳаракатлари давомида барча захарланиш қайд этилган 1 922 нафар тарбияланувчининг қонуний вакиллари сўроқ қилиниб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган.
Судга оид тиббий, озиқ-овқат, кимёвий, техник ва комплекс экспертизалар хулосалари олиниб, иш ҳужжатларига қўшилган. Иш доирасида 11 нафар шахсга Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айб эълон қилиниб, 10 нафарига қамоққа олиш ва 1 нафарига уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган.
Жиноят иши ва айбланувчиларни қамоқда сақлаш муддатлари Тошкент вилоят прокурори розилиги билан 5 ойга, яъни 2026 йил 25 февралга қадар узайтирилган.
28 январдан 2 феврал кунига қадар айблов хулосаси тузилган. 10 февраль куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан айблов хулосаси тасдиқланиб, иш судга юборилган.
Тергов материаларига кўра, 2025 йил 24-27 сентябрь кунлари Бўка туманида 540 нафар, Олмалиқ шаҳрида 287 нафар, Пискент туманида 529 нафар, Оққўрғон туманида 469 нафар, Нурафшон шаҳрида 113 нафар, Қуйи Чирчиқ туманида 64 нафар, Бекобод туманида 110 нафар бола шифохонага мурожаат қилган, шундан 1 922 нафарида заҳарланиш қайд этилган, қолган 190 нафари бошқа ташхислар билан мурожаат қилган.
Аутсорсинг, тендер ва болалар ҳақи: давлат боғчаларида озиқ-овқат таъминоти қандай ташкил қилиняпти?
Мавзуга оид
20:38 / 11.12.2025
Қозоғистонда 52 киши поездда ис газидан заҳарланди
17:20 / 01.10.2025
Оммавий заҳарланиш юз берган боғчалар 2 октябрдан қайта очилади
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
10:37 / 29.09.2025