20:47 / 28.01.2020
0
13074
Афғонистондаги самолёт ҳалокати тафсилотлари, эпидемиянинг юқори хавфи, Қозоғистондаги об-ҳаво ноқулайликлари ва куннинг бошқа хабарлари

Якунланиб бораётган 28 январь, сешанба куни Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан KUN.UZ дайжестида таништирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН ХАБАРЛАРИ

·       Президент соғлиқни сақлаш соҳаси ва илм-фан йўналишларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

·       Германия Марказий Осиё бўйича янги стратегияси – «Яшил Марказий Осиё»ни ишга туширмоқда

·       Хитой ҳукумати Ухандаги хорижликларни эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқмаяпти

·       2019 йилги пахта терими даврида 7та туман ҳокимлиги амалдорлари мажбурий меҳнат учун жавобгарликка тортилган

 

Иқтисодиёт

 ·       Толимаржон ИЭСни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди

·       Тожикистонда Ўзбекистон учун ГЭС қурилади

·       Тожикистон Ўзбекистондан газ сотиб олишни янада кўпайтиришни режалаштирмоқда

·       Президент самолёт чипталари нархи қимматлигини танқид қилди

 

Жамият

 ·       Ёш истеъдодларга лицензия бепул берилади — «Ўзбекконцерт»

·       Пенсионер вафот этганида унинг пенсиясини яқинлари олишда давом этадиган тизимга ўтилиши мумкин

·       «Мевадан қандайдир вирус юқиши ҳолати ҳали кузатилмаган» — Вазирлик коронавирус ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди

·       Аҳолининг хусусий бандлик агентликларига ишончи йўқолмаган – Миграция агентлиги

·       Қорақалпоғистондаги кўркам намозхона бузилиши мумкин. Тадбиркор уни сақлаб қолишни сўрамоқда

·       Ислом Каримов ҳаётига бағишланган фотоальбом тақдим этилди

 

Ҳуқуқ-тартибот

 ·       «Human» агентлиги иши: жабрланувчиларга етказилган зарар пропорционал равишда қисман қайтарилади

·       «Аҳмадбой»дан жабрланганларнинг пулларини қисман қайтариш бошланди

·       Собиқ «Абу-Сахий» бозорида тадбиркорлар норозилиги акс этган видео бўйича бозор маъмурияти муносабат билдирди

·       ОАВ: Гулнора Каримованинг Британияда учта уйи бор (фото)

·       Видео: Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди

 

ЖАҲОН ХАБАРЛАРИ

·       Хитойдаги ўлим вируси: Коронавирус қурбонлари сони 106 нафарга етди. Вирус Хитойдан ташқарида ҳам одамдан одамга юқа бошлади — Германия ва Японияда илк ҳолатлар қайд этилди. Туркияда коронавирус юқтиришда гумонланган 12 киши шифохонага ётқизилди. Коронавирусга чалинганларни даволашга бир-икки ҳафта вақт кетиши маълум қилинди

·       Афғонистонда йўловчи самолёт қулагани тасдиқланмади. Бу америкаликларнинг ҳарбий самолёти бўлган. Самолётда Сулаймонийни ўлдириш амалиётига бошчилик қилган МРБ офицери бўлган

·       Помпео АҚШ Башар Асад ҳамда унга ёрдам бераётганларга нисбатан чора кўришга тайёрлигини айтди

·       Ноқулай об-ҳаво сабабли Нур-Султон аэропортида 30дан ортиқ рейс кечиктирилди ва бекор қилинди

·       Эрдўған БАА Ливиядаги жангариларни молиялаштираётганини айтди

·       Фаластин араб ва мусулмон элчиларини «аср келишуви»ни эълон қилиш маросимида қатнашмасликка чақирди

·       Тибет «топилмаси»: музликлар эриши қадимги вирусларни юзага чиқариши мумкин

 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

 ·       Қарши Эрон клубларининг Чемпионлар Лигаси ўйинларини қабул қилиши мумкин

·       Эриксен «Интер» футболчисига айланди

·       Муроджон Аҳмадалиев шу ҳафтада WBA чемпионлиги камари учун жанг қилади

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top