13:36 / 04.04.2022
4001
ФА Ботаника институти олимлари Сурхондарёда янги ўсимлик турини кашф этишди

Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги турга “Ranunculus tojibaevii” деб ном берилган.

Фото: Ўзбекистон Фанлар Академияси

Ўзбекистон Фанлар Академияси ахборот хизматининг хабар беришича, академиянинг Ботаника институти олимлари Сурхондарё вилоятида жойлашган Бойсун тоғларида Ўзбекистонда сўнгги 80 йилда илк бор Айиқтовон туркумига кирувчи ўсимликнинг янги турини кашф этишган. Ўзбекистонлик олимлар томонидан янги турга “Ranunculus tojibaevii” деб ном берилган.

Фото: Ўзбекистон Фанлар Академияси

Қайд этилишича, 2022 йил 1 апрел куни янги ўсимликка бағишланган мақола ботаника соҳасида машҳур журналлардан бири «PhytoKeys» журналида чоп этилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон флорасида Айиқтовон туркумига кирувчи энг охирги янги тур 1941 йил аниқланган бўлиб, унга “Ranunculus vvedenskyi” деб ном берилган.

Top