АҚШ доллари илк марта 13 000 сўмгача қимматлашди
6 январ куни Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида долларнинг сотиш курси илк марта 13 000 сўмга етди.

Фото: Kun.uz
Ҳафтанинг илк кунида Ҳамкорбанк, Инфинбанк, ОФБ ва Тенгебанк 1 АҚШ долларини 13 000 сўмдан, KDB банк эса 13 005 сўмдан сотмоқда.
Алоқабанк, Анорбанк ва Халқ банки Америка валютасини энг арзон – 12 945 сўмдан таклиф қиляпти.
Харид курси эса аксарият банкларда 12 880 – 12 910 сўм оралиғида. Фақат Асакабанк кассаларида Америка валютаси учун 12 940 сўмдан тўланмоқда.
6 январ куни учун Марказий банк белгилаган расмий курс – 12 942,01 сўм.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек сўми долларга нисбатан 2022 йилда 3,9 фоизга, 2023 йилда 9,7 фоизга, 2024 йилда 4,5 фоизга қадрсизланган эди.
2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси йиллик ўртача 13 250 сўмдан ҳисобланган. S&P халқаро рейтинг агентлиги эса, 2025 йилнинг охирига бориб курс 13 650 сўм бўлишини прогноз қилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

10:11 / 20.03.2025
ДХХ 1,2 млн долларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди

10:09 / 11.03.2025
195 минг қалбаки долларнинг муомалага киритилиши олди олинди

16:55 / 20.02.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

20:50 / 26.01.2025