Танқиддан сўнг: Навоийда 167 хонадонли “новостройка”ни 425 кишига сотган қурувчи қамоққа олинди
Тадбиркор Меҳрож Раҳматов жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилишда айбланмоқда. Тергов ҳужжатларига кўра, у 133 нафар фуқаронинг жами 37,8 млрд сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Kun.uz аввалроқ оғир жиноятда айбланаётган Раҳматов очиқда қолаётганини сўроқ остига олганди.

Навоий шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи “Bright Industry Buldings The Future” МЧЖ Меҳрож Раҳматов жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 19 декбардаги ажрими билан қамоққа олинди. У 18 декабр куни процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Меҳрож Раҳматов 2017 йил 18 ноябр куни давлат рўйхатидан ўтказилган “Bright Industry Buldings The Future” МЧЖга раҳбарлик қилиб келган. У Навоий шаҳрида қурилаётган 153 та хонадон ва 14 та савдо дўконидан иборат турар жой биносини 425 кишига сотган. Яъни мижозлардан 258 нафари ортиқча эканини ва уларга хонадон ҳамда савдо дўконлари етмаслигини билган ҳолда ушбу фуқароларга сохта шартнома ҳамда қабул қилган тўловлари бўйича квитанциялар тўлдириб берган. Бу орқали эса уларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритган.
Тергов ҳужжатида Меҳрож Раҳматов тўловлари жамиятнинг ҳисобрақамига кирим қилингани ҳақида сохта квитанциялар расмийлаштириб бериши орқали 133 нафар фуқаронинг жами 37 млрд 842 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани келтирилган. Меҳрож Раҳматовнинг ҳимоячиси эса етказилган зарарнинг 18 млрд сўм қисми қопланганини, қолган зарарлар бўйича жабрланувчиларга хонадонлар берилганини, шунингдек, Раҳматовнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилганини билдириб, унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўллашни сўраган.
Меҳрож Раҳматовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга тегишли бўлган 12 та кўчмас мулк, жумладан, болалар боғчаси, бетон ишлаб чиқариш заводи, иссиқхона, балиқхона бинолари, шунингдек, 8 та транспорт воситаси хатланган.
Олдинроқ жабрланувчилар мурожаатига асосан ушбу ҳолат бўйича суриштирув қилган журналистни вилоят прокурори хонасига чақириб, лавҳасини эфирга бермасликни сўрагани хабар қилинганди. Мухбир буни рад қилгач, вилоят прокурори лавҳа эфирга узатилса тергов ҳаракатларига халақит бериб қўйиши мумкинлиги билдирилган ҳолда “Севимли” телеканали раҳбариятига хат киритганди.
Меҳрож Раҳматов Мерей Омонбоева ишида жабрланувчи бўлган. У 2023 йилда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

16:34 / 15.04.2025
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

18:21 / 09.04.2025
Ноқулай шароитларда ишловчи айрим ходимларга устама тўланади

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

18:07 / 31.03.2025