Якунланиб бораётган 3 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Фотогалерея: «Ислом ота» жомеъ масжиди реставрациядан сўнг қайта очилиш арафасида

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзанди Лола Каримова-Тиллаева ўзининг интернетдаги саҳифалари орқали Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасида қайта тикланган жомеъ масжидининг тез кунларда фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилганди.

 >>> Батафсил.

Фарғона водийси ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев бошчилигидаги делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат чегарадош вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган.

 >>>  Батафсил.

Заргарлик савдоси йиғимлари бевосита давлат бюджетига тушади

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ–2610 сонли қарори билан алкоголли ичимликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларни чакана савдо билан шуғулланиш ҳуқуқидан олинувчи йиғимлар тартибига ўзгартиришлар киритилди.

 >>>  Батафсил.

Энг юқори солиқ тўловчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинди