Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таймазов Пекин олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш қарорига апелляция берди
Эркин курашчи Артур Таймазов Халқаро олимпия қўмитасининг уни 2008 йилги Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш бўйича қарорига қарши Спорт арбитраж судига (САС) апелляция юборди. Бу ҳақда суд расмий сайтидаги релизда айтилади.
2017 йилнинг 31 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Таймазовни унинг допинг-намуналарида туринабол ва станозолол каби тақиқланган моддалар топилгани туфайли олтин медалдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Спорт арбитраж судига қилган мурожаатида спортчи ХОҚ қарори бекор қилинишини талаб қилган.
Таймазов 2008 йилги Пекин Олимпиадасида вазни 120 килограмгача бўлган курашчилар ўртасидаги финал баҳсида россиялик спортчи Бахтиёр Аҳмедовни мағлуб этганди. Аввалроқ ХОҚ матбуот хизмати Таймазов медални қайтариб берганидан сўнг айнан Аҳмедов Пекин Олимпиадаси олтин медали эгасига айланишини таъкидлаб ўтди.
Артур Таймазов: “Медалларимни ҳар доим ҳалол кураш билан қўлга киритганман”
Мавзуга оид
11:08 / 15.07.2020
Артур Таймазовнинг олимпия олтин медали бошқа спортчига берилди
15:04 / 13.10.2019
Владикавказда ака-ука Таймазовларнинг спорт курашлари маркази очилди
08:16 / 24.07.2019
Таймазовдан яна бир Олимпия олтин медали олиб қўйилди. У бу сафар қарор устидан арз қилмоқчи
18:34 / 07.01.2019