Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
35 йиллик танаффус. Саудияда яна кинотеатрлар очилади
Саудия Арабистони ҳукумати 35 йил ичида биринчи марта яна кинотеатрларни очади, деб хабар бермоқда Associated Press. Бу ёш валиаҳд шаҳзоданинг навбатдаги қарори бўлиб, у мамлакатни ижтимоий қайта ислоҳ қилишга йўналтирилган.
11 декабрь куни подшоҳликда резолюция қабул қилинди, у тижорий шаклдаги кинотеатрларга лицензия олишга рухсат беради. Мамлакатда кинотеатрлар ўтган асрнинг 1980-йилларида кузатилган консерватив «тўлқин» натижасида ёпилганди.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўзини ижтимоий ўзгаришлар тарафдори сифатида кўрсатмоқда. Хусусан, унинг ташаббуси билан аёлларга автомобилни ҳайдаш бўйича қўйилган тақиқ бекор қилинди ҳамда подшоҳликка концертлар ва кўнгилочар тадбирларнинг бошқа кўринишлари қайтди. Ҳукумат маълумотларига кўра, кинотеатрлар яна 2018 йилнинг мартида очилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлигига етакчи даъвогарлардан бири саналган ва коррупцияга қарши суриштирув ишлари доирасида қўлга олинган шаҳзода Мутайиб бин Абдулла 1 млрд доллар эвазига озодликка қўйиб юборилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026