2018 йил 1 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судида Зокир Раҳимовга нисбатан суд ҳукми устидан маҳкумнинг адвокатлари кассация шикоятини киритишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда адвокатлардан бири Қаюм Эсонов KUN.UZ мухбирига маълум қилди.
Унинг фикрича, адвокатлар Зокир Раҳимовга нисбатан чиқарилган ҳукмни адолатсиз ва асоссиз чиқарилган, деб ҳисоблашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Зокир Раҳимов суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 159-моддаси 4-қисми, 242(2)-моддаси 2-қисми, 223-моддаси 2-қисми, “б”, “в” бандлари, 244(1)-моддаси, 1-қисми билан айбдор, деб топилган эди.
1 ноябрь куни Зокир Раҳимовга суд ҳукми билан узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталиши белгиланди. Қонунчиликка биноан, ҳукм устидан томонлар 10 кун муддатда апелляция, бу муддат ўтганидан кейин кассация тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шунга кўра, Зокир Раҳимовнинг адвокатлари кассация шикояти беришни режалаштиришмоқда.
«Биз Раҳимов Зокир Зариповичга нисбатан ҳукмни бекор қилинишини сўраб шикоят берамиз», - деган маҳкумнинг адвокати Қаюм Эсонов мухбир билан суҳбатда.
Мавзуга доир:
Навоийда террорчиликда айбланаётган Зокир Раҳимов устидан суд эшитувлари давом этмоқда
Прокурор Зокир Раҳимовга йигирма йил сўради – адвокат прокурорни ишига виждонан ёндашмаганликда айбладиЗокир Раҳимов иши: адвокатлар судланувчига нисбатан илгари сурилган айрим айбловлар исботланмаган, деб ҳисобламоқдаНавоийдаги суд иши: адвокатлар нима ҳақида сўрашди?Зокир Раҳимов иши: у ўзбек халқи ва Президентидан кечирим сўради














