Роскосмос аёл астронавтлардан отряд шакллантириб, уларни орбитага учиради. Бу ҳақда ТАСС манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Роскосмос номзодларни ташаббускорлик асосида қидиришни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, «Орлан-МКС» скафандри аёллар томонидан фойдаланиш учун қайта ишланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Хитой қуролларда устунлик бўйича пойгада АҚШни ортда қолдиргани хабар берилганди.














