Трамп КХДР етакчиси бўйича баёнот берди, Вьетнамдан Ким Чен Инга ўхшаш шахс чиқариб юборилди
АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан Ханойда икки етакчининг саммитида «юзма-юз» гаплашиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар берилган.
Трампнинг таъкидлашича, Шимолий Кореяда ядро ва ракета синовлари ўтказилмаётганидан «бахтли».
«Биз юзма-юз гаплашамиз, бунга ишончим комил. Нима бўлишини мен сизга айтолмайман...» - дея маълум қилди Трамп.
Америка етакчисининг қўшимча қилишича, Ким Чен Ин билан «жуда яхши муносабатлар» ва «алоҳида алоқаларга эга».
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Ханойдаги учрашувда Корея урушини тугатишга келишиб олиши мумкин. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар тарқатди.
Агентлик маълумотларига кўра, гап Корея урушини расмий равишда тугатадиган тинчлик битими ҳақида кетмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда Жанубий Корея президентининг расмий вакили Ким Ий Гем маълум қилган.
Шунингдек, Reuters хабарида айтилишича, ўзини Говард Х деб таништирган, Ким Чен Инга ўхшаш бўлган австралиялик шахс Вьетнамдан АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари саммити бошланишидан бир кун олдин чиқариб юборилган.
Ушбу шахснинг сўзларига кўра, уни мамлакатдан чиқариб юборишдан олдин Вьетнам ҳукумати бироз муддатга ушлаб турган.
«Шимолий Кореяликлар ҳазилни тушунишмайди. Сатира - ҳар қандай диктатурага қарши кучли қурол», - деди Говард Х.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Вьетнамга сафари давомида «Йиртқич»да ҳаракатланиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024