Жаҳон | 09:18 / 15.03.2019
8360
1 дақиқада ўқилади

Халқаро ҳамжамият Сурияга 7 миллиард доллар йиғиб берди

Фото: AP Photo/Francisco Seco

Икки кун давомида Брюсселдаги Сурия бўйича учинчи халқаро донорлик конференциясида 85тадан ортиқ мамлакат ва ташкилот вакиллари Яқин Шарқдаги мамлакатга 7 миллиард доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами йиғиб беришди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, конференция иштирокчилари БМТ шафелигида Сурия сиёсий жараёнини қўллаб-қувватлаш зарурияти ҳақидаги фикрга келишган. Шунингдек, томонлар Сурияда террорчиларни йўқ қилиш бўйича жадалроқ ҳаракатларга чақиришди.

Конференция БМТ ва Европа иттифоқи талабига биноан Сурия ҳукумати иштирокисиз учинчи марта ўтказилди. 

Бундан олдин, The Washington Post АҚШ Асад билан муносабатларни яхшилашга уринаётган араб давлатларига санкциялар билан таҳдид қилаётгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид